июл 09, 2020 11:26 Asia/Tashkent
  • Бойден  яна Трампни танқид қилди

Америка президентлик сайловларида демократлар партиясининг номзади яна бир бор Америка президентини танқид остига олди.

Нью-Йорк Таймз хабарига кўра, Жо Бойден молиявий кўмакларни йиғиш учун ўтказилган видео-алоқада Америка президенти Дональд Трампни Америкада коронавирусни бартараф этиш ва хорижий сиёсатларда мувафаққиятсизликка учрагани сабабли танқид остига олди. 

Бойден Трампнинг Россия билан яқин алоқада бўлиши боис Америка президентини танқид остига олиш зимнида, Трамп бир кучукчадек Россия президенти Владимир Путиннинг назорати остидадир,-деб айтди. 

Бойден Путинга  нисбатан кечиримли бўлиш ва уни ҳимоят қилишда Трампни айблаб, Трамп қудрат бошига келиши замонидан бошлаб уни танқид қилиш бошланган эди,-деб айтди. 

Бундан олдин 2016 йил президентлик сайловларида Россиянинг дахолат этиши ҳақида олиб борилган тадқиқотлар Трампнинг манфаатида ҳал бўлган эди. 

Келаси ноябр ойида Америка президентлик сайловларининг натижасини аниқлайдиган асосий штатларда ўтказилган ижтимоий сўровларда Бойден Трампни орқада қолдирган. 

Ёрлиқ