июл 09, 2020 11:55 Asia/Tashkent
  • Россия

Россия ташқи ишлар вазирлиги Америкага очиқ осмон шартномасидан чиқиши ҳақида огоҳлантириш берди.

ТАСС ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Россия ташқи ишлар вазирлиги чоршанба куни бир баёния нашр этиб, агар Америка "очиқ осмон" шартномасида Россиянинг ҳуқуқларини чеклантириш учун бирон бир сайъ-ҳаракат қилса, унда Москва бу ҳаракатига қарши жавоб қайтаради,-деб огоҳлантирди. 

Россия ташқи ишлар вазирлиги Москва доим очиқ осмон келишувида ўз мажбуриятларини тўлиқ бажариш учун ўз шерикларининг тайёрлигини таҳлил этади ва мушкулотлар учун оптимал ҳал этиш йўлларини топиш пайидадир,-деб қўшимча қилди. 

Бу баёнияда шундай келтирилади: "Россиянинг мазкур шартномадаги фаолияти Москва ва унга иттифоқчи бўлган томонларнинг манфаатига қаратилган". 

Америка президенти Дональд Трамп  Америка "очиқ осмон " келишувидан чиқади ва унинг ўрнига бошқа бир шартномани қабул қилиши эҳтимоли бор,-деб айтди.

Трамп бу иддаосини Россиянинг очиқ осмон келишувида олган мажбуриятларини ижро этилмагани сабабли баён этган. 

"Очиқ осмон" шартномаси аъзо мамлакатларга ўзаро ҳаво ҳудудларида парвоз этиш ҳаққини беради. Бу шартнома дунёнинг 35 мамлакати ўртасида имзоланган ва унинг мақсади эҳтимолан хавторлантирадиган ҳарбий амалиётлар ва ҳаракатлар тўғрисида имзо қуйган мамлакатлар ўртасидаги ўзаро дарк этишни ижлд этишдан иборатдир. 

Ёрлиқ