июл 09, 2020 12:24 Asia/Tashkent
  • Америка БМТ махсус ҳисоботчиси генерал Қосим Сулаймоний ўлдирилиши ҳақида берган ҳисботидан ғазабда

Америка ташқи ишлар вазирлигининг матубот котиби чоршанба куни нашр этган бир баёниясида, Исломий Инқилоб соқчилар корпусининг Қудс кучларининг шаҳид генерал Қосим Сулаймонийни террор қилиш ноқунуний экани ҳақида БМТ махсус ҳисоботчиси Агнесс Каламар берган ҳисоботини танқид остига олди.

Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Морган Уртагос бу ҳисоботни танқид қилиш зимнида, БМТ томонидан бу ҳисоботни нашр этиш ва шаҳид генерал Қосим Сулаймонийга қарши ҳужум қилиш бўйича Американи маҳкум этиш "ақлий ҳалокатнинг ўзига хос тури" -га эҳтиёж сезади,-деб иддао қилди. 

БМТ махсус ҳисоботчиси Агнесс Каламар сешанба куни берган ўз ҳисоботида генерал Қосим Сулаймонийни террор қилиш учун Американинг иддаоли оқлашларини рад этиш зимнида, америкалик террористларнинг ушбу сайъ-ҳаракатини БМТ резолюцияси ва халқаро қонунларни поймол этиш эди,-деб таъкидлади. 

Шаҳид генерал Қосим Сулаймоний  ва унинг ёронлари 2020 йил учинчи январ куни бомдод вақтида Ироқ пойтахти Бағдод шаҳрининг аэропорти наздида америкалик террористлар ва тажовузкор кучларнинг ҳаво ҳужумида шаҳодатга етказилди. Шаҳид генерал Қосим Сулаймоний Ироқ давлатининг даъвати билан сафар қилган эди. Американинг уруш вазирлиги Пентагоннинг эълонига кўра, бу ҳаво ҳужум дастурини Америка президенти Дональд Трамп содир этган эди. 

Мамлакатларнинг аксарияти, ташкилотлар ва гуруҳлар Американинг бу террористик амалиётини маҳкум этишди. Шаҳид генерал Қосим Сулаймоний террористик ва такфирий гуруҳлар, айниқса Ғарбий Осиёда ИШИД террорчи гуруҳи билан кураш олиб борган машҳур шахсиятлардан эди.   

Ёрлиқ