июл 12, 2020 11:07 Asia/Tashkent
  • БМТ ҳисоботчи генерал Қосим Сулаймонийни террор қилингани ҳақидаги ҳисоботни ҳимоят қилмоқда

БМТ махсус ҳисоботчиси Исломий Инқилоб соқчилар корпусининг Қудс кучлари шаҳид қомондонини террор қилингани ҳақида берган ўз ҳисоботини ҳимоят қилиш зимнида, халқаро қонунлар Америка қонунларига , буйсунмайди,-деб айтди.

Форс ахборот агентлигининг хабарига кўра БМТ махсус ҳисоботчиси Агнес Каламар Исломий Инқилоб соқчилар корпусининг Қудс кучлари шаҳид  қомондони Қосим Сулаймонийни террор қилингани ҳақида берган ҳисоботига қарши америкалик расмийларнинг берган изҳоротига жавоб қайтариб Вашингтоннинг олган позитсияни рад этди.

Каламар ҳарбий дронларнинг назоратсиз ва тез-тез ишлатилиши ва генерал Сулаймонийга учувчисиз учоқлар орқали ҳужум қилинишини баҳолаш тўғрисидаги менинг ҳисоботимнинг асоси халқаро ҳуқуқдир, -деб айтди.

Паншанба куни БМТ инсон ҳуқуқлари кенгаши йиғилишида шаҳид генерал Қосим Сулаймонийни террор қилиниши маҳкум этиш ҳақида тақдим этилган Каламарнинг ҳисоботи Америка расмийларининг ғазабини келтирди.

Америка Ташқи ишлар вазири Майк Пампео шаҳид генерал Қосим Сулаймонийни шаҳодатга етказишда Американинг террористик хатти-ҳаракатини қуллаб-қувватлаш зимнида Агнес Каламарнинг бу ҳақдаги ҳисоботи ва идеяларини рад этаман. Чунки унинг хулоса чиқаришлари таҳқирлаш саналади,-деб айти.

Пампео генерал шаҳид Сулаймонийни террор қилиш ғарбий Осиё минтақасида Америка манфаатлари ва кучларига қарши Эрон ва унинг назорати остидаги кучларнинг охирги ойлар давомида ҳарбий ҳужумларининг ортишига жавобан амалга оширилган ҳаракат эди,-деб иддао қилди.

Аммо Каламар ўз ҳисоботида Америка ҳарбийлари учун генерал Сулаймонийнинг таҳдид солиши ҳақида етарли даражада далил ва ҳужжат келтиролмади ва учинчи мамлакатда эронлик ушбу юқори мартабали расмийни террор қилиш БМТ резолюцияси ва халқаро қонунларга хилофдир,-деб таъкидлади.

Шаҳид Қосим Сулаймоний 2020 йил учинчи январ кунида Ироқ расмий даъвати билан мазкур мамлакатга ўз ёронлари билан сафар қилганида Бағдод аэропортида америкалик террорист ва тажовузкор кучларининг дронлари билан шаҳодатга етказилди.

Ёрлиқ

Шарҳ