июл 12, 2020 11:46 Asia/Tashkent
  • Эрон, Ўзбекистон ва 17 мамлакатлар кимёвий қуролни тақиқ этиш ташкилотининг Сурияга қарши ҳисоботини маҳкум этди

Эрон, Ўзбекистон ва дунёнинг 17 бошқа мамлакати кимёвий аслаҳаларни манъ этиш ташкилотининг Сурияга қарши берган ҳисоботини шубҳали,-деб эълон қилишди.

Ирна ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Россия Ташқи ишлар вазирлиги шанба куни Эрон, Россия ва 17 бошқа мамлакатнинг берган муштарак баёнотини нашр этдиким, Сурия ҳақида кимёвий аслаҳаларни манъ этиш ташкилотининг Сурияга қарши ҳисоботини шубҳали ,-деб эълон қилди ва унинг ушбу ташкилотга кўрсатадиган оқибатлари ҳақида огоҳлантирди.

Бу муштарак баёнотни Эрон, Россия, Белорусия, Брунди, Венэсуэлла, Зимбабве, Қозоғистон, Комбоджа, Қирғизистон, Хитой, Куба, Лаос, Миянмар, Никарагуа, Сурия, Тожикистон, Ўзбекистон ва Марказий Африка жумҳурияти содир этишди.

Бу мамлакатларнинг муштарак баёнияларида шундай келтирилган: Суриянинг кимёвий ҳодисалари ҳақида тадқиқот гуруҳининг берган ҳисоботида айрим мамлакатларнинг фирибгарликларига аҳамият бергани йўқ.

Муштарак баёнияда бундай хатарли сайъ-ҳаракатлари кимёвий аслаҳаларни манъ этиш ташкилотида  ихтилофлар борлигини кучайтиради ва ушбу ташкилотнинг сиёсийланишига сабаб бўлади.

Кимёвий қуролни тақиқлаш ташкилоти (OPCW) ижроия кенгаши пайшанба куни бўлиб ўтган ўтган йиғилишида Сурия ҳукумати 2017 йилда Хама вилоятида кимёвий қурол ишлатганлиги ҳақида текширув ва тадқиқот гуруҳининг ҳисоботини мақуллади.

Айни пайтда , Сурия расмийлари бир неча бор Ғарбнинг Сурия армияси кимёвий қурол ишлатаётгани ҳақидаги иддаоларини ҳақиқатга зид деб билиб Димишқнинг кимёвий қурол ишлатганиҳақидаги сохта сценариялар Ғарб, айниқса Американинг Сурияга қарши фитна-найрангидир, деб таъкидлашди. 

Ёрлиқ

Шарҳ