июл 12, 2020 12:17 Asia/Tashkent
  • Толибон гуруҳи Россия билан ҳамкорлик қилганини рад этди

Толибон гуруҳининг саркардаларидан бири ушбу гуруҳнинг Россия билан ҳамкорлик қилганини рад этди.

Ирна ахборот агентлигининг хабарига кўра, Хайруллоҳ Хайрхоҳ Афғонистонда америкалик ҳарбийларини ўлдириш учун Россия ва Толибон ўртасидаги ҳамкорликлар ҳақида Нью-Йорк Таймз газетасининг нашр этган охирги хабарига аксиламал кўрсатиб бу ёлғон Америка учун бир расвогарчилик ҳисобланади,-деб айтди.

Бироқ, Афғонистонда америкалик кучларни ўлдириш учун Толибон гуруҳи билан Россиянинг ҳамкорлик қилиши ҳақида Нью-Йорк Таймз газетасининг иддаоси оқибатида Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Толибон гуруҳи билан Москванинг махфий ҳамкорлик қилиши бўйича бу газетанинг берган хабари асоссиздир, деб айтди.

Нью-Йорк Таймз газетаси яқинда нашр этган ўз мақоласида  Афғонистонда америкалик ҳарбийларини ўлдириш учун русларнинг нақд пул тайинлаган деб иддао қилди.

Ёрлиқ

Шарҳ