июл 13, 2020 11:06 Asia/Tashkent
  • Америка Эстонияда жосуслик учувчисиз учоқларни жойлаштирди

Америка армияси ҳаво кучлари Эстониянинг ҳаво базаларидан бирида жосуслик амалиётлар ўтказиш мақсадида бир нечита учувчисиз учоқларни жойлаштирди.

Дифенс Блог ахборот етказиш агентлиги берган хабарига кўра, Америка армияси кучлари Эстониядаги ҳаво базаларидан бирида "MQ-9 Reaper" русумли бир нечтиа учувчисиз учоқни жойлаштирган. 

Дефенс Блог огоҳ ианбаларга таяниб берган хабарга кўра,  Ämari ҳаво базасида бу учувчисиз учоқлар жойлаштирилган ва бундан мақсад Европада "жосуслик амалиётлар ўтказиш ва маълумотлар йиғиш" деб эълон қилинган. 

Американинг Европадаг ҳарбий расмийларининг айтишларича, бу учувчисиз учоқларни жойлаштиришдан мақсад  "Нато ташкилотида Вашингтон иттифоқчиларини қўллаб-қувватлаш"-дан иборат.

Дифенс Блог Эстонияда жойлаштирилган учувчсиз учоқларнинг сони ҳақида аниқ тафсилот бергани йўқ.

Бошқа хабар шундан иборатким, Россия денгиз флоти Баранц денгизида кенг кўламда ҳарбий тактик машғулотлар ўтказиши ҳақида хабар берди. 

Россия денгиз флоти якшанба куни ушбу ҳарбий машқларда 30-тадан ортиқ ҳарбий кема , самолётлар, сув ости кемалар, ҳамда ракета ва артилерия қушинларииштирок этади, деб эълон қилди.

Ёрлиқ

Шарҳ