июл 13, 2020 11:39 Asia/Tashkent
  • Толибон Афғонистонда урушни давом эттиришни таъкидламоқда

Толибон гуруҳи матбуот котиби Афғонистонда урушни давом эттиришни таъкидлади.

Тасним ахборот агентлигининг хабарига кўра, Забеҳуллоҳ Мужоҳид якшанба куни оташкесимни барқарор  этиш учун Афғонистон давлатининг истагига аксиламал кўрсатиб бу гуруҳ афғонлараро музокаралар бошланишидан олдин урушни тўхтатмайди ва олдиндан оташкесим барқарорлиги ҳақидаги талаб мантиқсиздир,-деб айтди.

Толибон гуруҳи матбуот котиби агар Афғонистон давлати мамлакатда тўқнашув ва урушни тўхтатиш истагида бўлса, нима учун афғонлараро музокаралар бошланишига тусиқлик яратади,деб иддао қилди. 

Забеҳуллоҳ Мужоҳид Афғонистон давлати ва Толибон гуруҳининг маҳбусларини озод этиш жараёни тез орада амалга оширилиши керак, деб қўшимча қилди.

Бундан олдин Афғонистон президент хизмати матбуот котиби Сидиқ Сидиқий Толибон гуруҳининг охирги пайтда шаҳарларда туқнашувларнинг ортиб кетиши, Афғонистон мудофаа ва Хавфсизлик кучларига ҳужум қилиши тинчлик музокараларни бошлаш учун дунё жамоатчилиги ва ушбу ўлка халқининг умидларини хиралаштириб қўйган, деб айтганди.

Сиддиқий Толибон гуруҳи душманлик ва урушни охирга етказиши ва жиддий равишда Афғонистон тинчлик музокаралари жараёнига киришининг вақти етиб келган, деб қўшимча қилди.

Ёрлиқ

Шарҳ