июл 13, 2020 18:35 Asia/Tashkent
  • Ижтимоий сўров: Трамп Амрика тарихида энг ёмон президентдир

Ўтказилган ижтимоий сўров шуни кўрсатдики, Американинг амалдаги президенти Дональд Трамп ушбу ўлканинг энг ёмон президенти ҳисобланади.

СНН ахборот агентлиги Галлуп муассасасининг ижтимоий сўрови натижаларига таяниб тарқатган хабарга кўра, Америка президенти Дональд Трамп агар 2020 йилги президентлик сайловларида мағлубиятга учраса, уни Америка тарихида энг ёмон президент сифатида тан олиши мумкин. 

Галлуп ижтимоий сўрови натижаси шуни кўрсатадики, Трампнинг ҳурмат-эътибори 38 фоизга камайган ва у америкаликларнинг 57 фоизи олдида ўз эътиборини йўқотган. 

Бунга ўхшаш ижтимоий сўровларнинг ўртанча натижалари ҳам Трампнинг ҳурмат-эҳтиромини 40 фоизга камайган деб хулоса чиқарган ва америкаликларнинг 55 фоизи унинг фаолиятини қабул қилишмайди. 

Бу ижтимоий сўровнинг натижаси шундай бир вазъиятда нашр этилдиким,ноябр ойида ўтказиладиган президентлик сайловлари учун демократлар партиясининг номзади Жо Бойден ўтказилга барча ижтимоий сўровларда Трампдан ўтган. 

Коронавирус пандемиясининг кенг тарқалиши, ишсизлик мизонининг кенг кзламда ортиб кетиши ва Америкада ирқчиликка қарши эътирозлар каби иқтисодий мушкулотлар охирги ҳафталарда Трамп фаолиятидан норозиликнинг кенгайиши сабабига айланди.

Ёрлиқ

Шарҳ