июл 15, 2020 12:00 Asia/Tashkent
  • Трамп: Биз Гонконгга Хитой каби муносабатда бўламиз

Америка президенти Дональд Трамп Гонконг ҳақида Хитой давлатининг олиб бораётган сиёсатларини яна бир бор танқид қилиб ундан кейин Гонконг билан Хитой ҳудудидек муносабат қиламиз, деб айтди.

Гонконг миллий Хавфсизлик тўғрисидаги қонуни (30 июн) 13 -Хитой миллий халқ конгресси доимий қўмитаси томонидан бир овоздан тасдиқланди. Қонунда айирмачилар ва террористик амалиётларни амалга ошириш, ўамда Гонконг минтақаси ишларига аралашиш ниятида бўлганлар нишонга олинган.

Эрон телерадио компанияси тарқатган хабарига кўра, чоршанба куни эрталаб Трамп Пекинни  яна бир бор коронавируснинг тарқалишида махфийлик қилганини айблаб ЖССТ Хитойнинг қўғирчоғига айланди ва Америка ушбу ташкилотда ҳукумронлиги сабабли ташкилотдан чиқди, деб изҳор этди.

Америка президенти коронавирус пандемияси билан курашишда давлатининг олиб борган фаъолиятини ҳимоят этиб яқин кунларда коронавирус вакцинаси ҳақида яхши хабарлар эшитамиз, деб айтди.

Ҳозиргача Америкада коронавирус билан зарарланганларнинг сони 3 миллиону 428 минг нафарга етган. Улардан 137 минг нафари ҳалок бўлган.

 

Ёрлиқ

Шарҳ