июл 15, 2020 17:19 Asia/Tashkent
  • Америка қушинлари Афғонистондаги 5 ҳарбий базадан чиқади

Америка мудофаа вазирлиги Пентагон бир баёния нашр этиб, Афғонистондаги Американинг 5 базасидан ўз қушинларини чиқаришини тасдиқлади.

Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Америка мудофаа вазирлиги нашр этган ўз баёниясида, Афғонистондаги 5 базадан ўз кучларини чиқариши Толибон гуруҳи билан Американинг феврал ойида келишилган келишув асосида амалга оширилмоқда ,-деб эълон қилди. 

Америка мудофаа вазирлиги эълонига кўра, Америка ҳарбийларининг Аф-онистондаги сони 8600 нафарга қисқартирилган.

Хабар манбалари бу 5 ҳарбий база Афғонистон давлатига топширилган.

Америка ва Толибон 28 феврал ойида Қатарнинг Доха шаҳрида тинчлик шартномасини имзолади. 

Бу келишувга кўра, хорижий ва америкалик кучлар Афғонистонда душманликни камайтириши шарти билан келаси 14 ой давомида бу мамлакатни тўлик тарк этади. 

Америка ва унинг иттифоқчилари 2001 йилда терроризм билан қарши курашиш ва Афғонистонда хавфсизликни таминлаш баҳонаси билан бу мамлакатга ҳужум қилди.Аммо уша вақтдан бери нотинчлик, терроризм ва наркотик моддаларни ишлаб чиқариш Афғонистонда кенг кўламда ривожланди.

Ёрлиқ

Шарҳ