июл 16, 2020 13:05 Asia/Tashkent
  • Эронга қарши киберҳужумлар учун МРБ (ЦРУ) ваколати кенгайтирилди

Хабар манбалари Эронга қарши махфий киберҳужум қилиш учун Американинг МРБ ваколати кучайтирилгани ҳақида хабар берди.

Яҳо Ньюз чоршанба куни тарқатган хабарига кўра, Америка президенти Дональд Трамп МРБ-га  (ЦРУ) Эрога қарши махфий киберҳужум уюштириш учун яна кўпроқ ваколат берди.

Хабарга кўра, МРБ (ЦРУ)Трампдан кенг ваколатга эга бўлганидан кейин Эронга қарши бир нечта кибер амалиёларни амалга оширган.  

Yahoo News қўшимча қилишича, лицензия мавжуд чекловларнинг бир қисмини олиб ташлаб, АҚШ разветка агентлигига кибер амалиёт тури ва операция мақсади нуқтаи назаридан кўпроқ ваколат берди.

Айтилишича,Оқ Уйнинг рухсатисиз МРБ-га 2018 йилдан бери Эронга қарши яширин кибер операцияларни амалга оширишга рухст берилган. 

2018 йил май ойида Америка президенти Дональд Трамп Баржом ядровий келишувидан ноқонуний равишда чиқиб кетиши ортидан, Дональд Трамп маъмуриятиТеҳронни энг яхши битим деб билган шартномага имзо қуйишга ундаш мақсадида, Эронга босим ўтказиш учун кенг қамровли кампанияни бошлади.

Эрон Баржом ядровий келишуви  ёки унга ўзгартириш киритиш бўйича ҳар қандай музокара қилишни рад қилар экан, Баржом ядровий келишуви олдидаги мажбуриятларини аста-секиг қисқартирди ва Трамп маъмуриятининг талабларига асло рози бўлмаслигини билдирди. 

Ёрлиқ

Шарҳ