июл 16, 2020 13:49 Asia/Tashkent
  • Янги ижтимоий сўровда Бойден Трампдан 15 фоиз олдинда бормоқда

Янги сўров натижаларига кўра, Демократлар партияси номзоди АҚШ-даги президентлик сайловларида республикачилар рақибидан 15 фоиз олдинда бормоқда.

Форс хабар агентлиги маълумотларига кўра, Куин Пияс университети бўйича ўтказилган оммавий сўров натижалари Қўшма штатлардаги коронавируснинг кўпайиши ва мамлакатнинг қайта  очилишидан чекиниши 2020 ноябр ойида ўтказиладиган  АҚШ президентлик сайловларида демократик номзод Жо Бойден ва президент Дональд Трамп ўртасидаги энг катта фарқни кўрсатмоқда.

 Чоршанба куни ўтказилган ижтимоий сўров натижаларига кўра, рўйхатга олинган сайловчиларнинг 52 фоизи Войденни Трампдан афзал кўрмоқда, атиги 37 фоизи АҚШ президентини қуллаб-қувватламоқда.

18 июн куни  худди шу академик институт томонидан ўтказилган аввалги сўровда Бойден Трампдан 49 -41 фоизга олдинда эди.

 2020 йил мартидан бошлаб янги сўровларгача Бойден ва Трамп ўртасидаги фарқ 8 фоиздан 11 фоизгача бўлган. Аммо бу сафар фарқ 15 фоизга етган.

СНН ва Change Research томонидан ўтказилган оммавий сўров шуни кўрсатдики, АҚШ-нинг олтита муҳим штатларидаги  иштирокчилар Трампга бир қатор долзарб масалаларни қандай бошқарганликлари бўйича камроқ овоз беришди.

 Коронавируснинг тарқалиши, ўсиб бораётган иссиқлик ва иқтисодий муаммолар , шунингдек АҚШ-даги ирқчиликка қарши намоишлар Трампнинг сўнгги ҳафталардаги ишидан қониқишни кескин пасайтирди.

Ёрлиқ

Шарҳ