июл 16, 2020 15:48 Asia/Tashkent
  • Туркияда ҳарбий самолёт қулаши натижасида 7 киши ҳалок бўлди

Туркия ташқи ишлар вазирлиги шарқий Вон вилоятида разведка самолёти авиаҳалокатга учраши натижасида етти нафар турк аскарлари ҳлок бўлди,-деб эълон қилди.

Курд Пресс ахборот агентлигининг Хабер Турк газетасига таяниб тарқатган хабарига кўра, Туркия ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу бу разведка самолёти 2 минг 200 метр баландликда Ортус тоғларига тўқнашиб қулаб тушди,-деб айтди.  

Бу хабарга кўра, бу ҳодисада 2 нафар учувчи ва 5 нафар ҳарбийлар билан бирга ҳалок бўлишди. 

Туркия ички ишлар вазири бу самолёт охирги марта маҳаллий вақт билан 22:32 дақиқада (чоршанба куни) "Бош қалъа " минтақасида диспечир билан алоқага чиқди ва 13 дақиқа ўтганидан сўнг 22:45 дақиқада радардан чиқди,-деб қўшимча қилди. 

Самолётнинг қолдиқлари Туркия маҳаллий вақти билан соат 03:00 да топилди. 

Туркия ҳарбий экспертлари ушбу авиаҳалокатнинг сабабини аниқлаш учун тадқиқот олиб боришмоқда. 

 

Ёрлиқ

Шарҳ