июл 20, 2020 12:33 Asia/Tashkent
  • Бойден: Трамп Америка халқини шарманда қилди

Америка президентлик сайловларида демократларнинг номзади Америка президентининг сайъ-ҳаракатини америкаликларнинг шарманда бўлишлари сабабига айланди,-деб айтди.

Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кра, Американинг 2020 йилги президентлик сайловларида демкоратлар партиясининг асосий номзоди Жо Бойден якшанба куни Твиттер саҳифасида ёзган бир паёмида, Дональд Трамп коронавирус билан қарши курашишда тиббий экспертларнинг берган тавсияларига эътибор бермади ва ўз вақтида амал қилмади,-деб айтди. 

Жо Бойден Дональд Трамп Америка халқини шарманда қилди,-деб қўшимча қилди. 

Американинг собиқ президенти ўринбосари ўз паёми давомида, коронавирусни юқтирганлар сони бўйича дунё мамлакатлари жадвалини эълон қилдиким, унда Америка АҚШ вирусни юқтирганлар сони бўйича биринчи ўринда туришини кўрсатади. 

Бойденнинг фикрига кўра, АҚШ Трампнинг ўжар сиёсати ва коронавируснинг тарқалиши ҳақидаги соғлиқни сақлаш бўцича экспертларнинг изоҳларини эътиборсиз қолдириши натижасида коронавирус билан оғриган беморлар орасида биринчи ўринда туради.

Шу билан бирга Америка ОАВ якшанба куни кечқурун ушбу мамлакатда коронавирусни юқтирганлар сони 3 миллион 869 минг 286 кишига етган, улардан 143 минг 161 киши ҳаётдан ўтган. 

 

Ёрлиқ