июл 23, 2020 13:22 Asia/Tashkent
  • ЖССТ коронавирус вакцинаси бўйича ҳисобот берди

ЖССТ-нинг шошилинч тиббий дастурининг ижрочи директори коронавирус вакцинасини ишлаб чиқариш кўп вақт талаб қилишини маълум қилди.

Ройтерз ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, ЖССТ-нинг шошилинч тиббий дастурининг ижрочи директори Майк Раян чоршанба куни тадқиқотчилар коронавирус вакцинасини ишлаб чиқаришда олға силжишаётганини зикрэтиб, аммо вакцинани ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланиш 2921 йил бошига қадар даво этади,-деб эълон қилди. 

Раян ҳозирда бир неча коронавирус вакцинаси синовнинг учинчи босқичида эканлигини ва уларнинг ҳеч бири мувафаққиятсиз якунланмаганини таъкидлаш зимнида,ЖССТ вирусга қарши самарали вакциналардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ва ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш устида иш олиб бормоқда,- қўшимча қилди.  

Коронавируснинг глобал тарқалиши натижасида, дунё бўйлаб 15 миллион 374 минг 394 киши ушбу касалликка чалинган ва 630 минг 254 киши вафот этган.

Соғайганларнинг сони ҳозиргача 9 миллион 352 минг 127 кишига етган. 

Ёрлиқ