июл 26, 2020 12:56 Asia/Tashkent
  • АҚШ-нинг Чэнду шаҳридаги консуллиги ёпилди

АҚШ-нинг Чэнду шаҳридаги консуллик ходимлари консуллик ёпилиши сабабли бу ерни тарк этишди.

Хитойнинг Сичуан марказининг Чэнду шаҳридаги АҚШ консуллиги байроғи туширилди, деб хабар бермоқда Рейтерз ахборот агентлиги шанба куни.

АҚШ-нинг Чэнду шаҳридаги консуллиги ёпилганидан сўнг консуллик биноси атрофида қаттиқ хавфсизлик чоралари кўрилди.

 АҚШ-нинг Чэндудаги консуллигини ёпиш ҳақидаги буйруқ Хитой томонидан содир этилдиким Америка томонидан жума куни аср пайтигача Техаснинг Хюстон шаҳридаги консуллигини ёпиш учун фурсат берганди.

 АҚШ давлат котиби Майк Пампео Хитойнинг   Хюстон шаҳридаги консуллиги жосуслик марказига айланган, деб иддао қилган эди. Хитой эса бу иддаони рад этди.

Бунга қарши Хитой ҳам Американинг Чэндудаги консуллигига ушбу бинони тарк этиши учун 72 соат вақт берди.

Америка ва Хитой ўртасидаги кескинликлар Вашингтоннинг ўзбошимчалик ва зўравонлик сиёсати сабабли кўпаймоқда.

Ёрлиқ