август 03, 2020 12:54 Asia/Tashkent
  • Помпео Эрон ва Хитой ўртасидаги стратегик келишувидан қаттиқ ғазабдадир

Якшанба оқшомида АҚШ давлат котиби Хитойнинг Эрон билан кенг- қамровли ҳамкорлик тўғрисидаги ҳужжатни имзолаш қарорини кескин танқид қилди.

Форс ахборот агентлигинг хабар қилишича, АҚШ ташқи ишлар вазири Майк Помпео Пекин давлатининг ушбу қароридан норози бўлганини таъкидлаб, Хитой давлатини Эрон билан савдо иқтисодий келишув заминасидаги ҳаракатлари тўғрисида огоҳлантирди.

Помпео шунингдек Эрон ва Хитой ўртасидаги стратегик келишувдан қаттиқ ғазабда бўлганини кўрсатадиган изҳоротида, АҚШнинг Эронга қарши санкциялари, Теҳрон билан ҳамкорлик қиладиган Хитойнинг ҳар қандай компаниясига ҳам тегишлидир деб қўшимча қилди.

АҚШ ТИВ раҳбари  ўз сўзлари давомидаа  Эронни яна бир бор айблаб, Хитой ва Эрон ўртасидаги стратегик ҳамкорликлар  Ғарбий Осиё минтақасининг нобарқарорликига сабаб бўлади деб айтди.

Ишлаб чиқилаётган Эрон-Хитой ўртасидаги кенг- қамровли ҳамкорлик дастури  сўнгги кунларда АҚШ масъулларининг асосий бошоғриқлари ва муаммоларига сабаб бўлди.

Бу ҳужжат сиёсий, хавфсизлик, мудофаа , маданий, қишлоқ хўжалиги, иқтисодий, илмий, туризм, нефт ва энергетика, телекоммуникация инфратузилмаси ва коммуникация технологиялари, савдо, соғлиқни сақлаш каби соҳаларни қамраб олади.

Ёрлиқ

Шарҳ