август 03, 2020 14:09 Asia/Tashkent
  • Толибон гуруҳи яна Кобул давлатини огоҳлантирди

Толибон гуруҳи Афғонистон давлатини бу гуруҳнинг қолган маҳбусларини озод этиши тўғрисида огоҳлантриди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, Дохадаги Толибон гуруҳи сиёсий офиси наттоғи Суҳайл Шоҳин, 400 нафар Толибон асирларини озод этилиши учун Афғонистон Луя Жиргасининг мамлакат тинчлиги хусусидаги маслаҳатлашувларига кўрсатган аксиламалида, маҳбусларни озод этишдаги ҳар қандай кечиктиришлар урушни давом этиши маъносидадир дея айтди.

Суҳайл Шоҳин ўз сўзларида Толибон гуруҳи Афғонистон бўйлаб 1000 нафар давлат маҳсбусларини озод қилишини тугатди ва Кобул давлати Толибоннинг қолган маҳбусларини ҳам озод қилиши лозим деб таъкидлади.

Афғонистон президенти Ашраф Ғани Қурбон ҳайити кунида   Луя Жиргани Толибон гуруҳининг яна 400 аъзоларини қамоқхоналардан озод этиш учун қарор чиқаришини сўраганди.

Афғонистон давлати ҳам  турли жиноятлар содир этганликда айбланаётгани ушбу 400 нафра толиблар ўрнида бошқа 500 нафар бу гуруҳ аъзоларини озод қилишини маъум этган.

Аммо Толибон гуруҳи  давлатга топширган рўйхатдаги 1000 нафар аъзоларининг  барчасини озод этилишини талаб қилмоқда.

Қамалганларни озод қилиш мавзуси урушни тўхтатиш учун Толибон ва Афғонистон давлати ўртасидаги музокаралар ўтказилишининг  энг муҳим шартларидан эканлини айтилади.

 

 

 

Ёрлиқ