август 04, 2020 11:21 Asia/Tashkent
  • Москва АҚШнинг ракета таҳдидларига қаттиқ жавоб қайтарди

Россия ТИВ-и Москва давлатини АҚШнинг ракета таҳдидларини кўрмагага олиши мумкин эмас деб эълон қилди.

Кеча Россия Ташқи ишлар вазирлиги  АҚШни INF-ўрта масофаларга мўлжалланган ядровий кучлар битимидан чиққани муносабати билан чиқарган баёнотида АҚШнинг қисқа ва ўрта масофага учадиган ракеталарини дунёнинг турли минтақаларида жойлаштириши минтақавий ва глобал хавфсизликига жиддий путур етказмоқда деб таъкидлади.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги шунингдек  АҚШнинг бундай ҳатти- ҳаракати  қурол- яроқ рақобталаринг ўта хавфли босқичини бошлаб юбориши мумкин деб қўшимча қилди.

Мазкур баёнотда келтирилишча, Россия давлати  мамлакат учун стратегик аҳамиятга эга бўлган ўз ҳудудларига қарши бундай кўпроқ ракета таҳдидларини пайдо бўлишини кўрманга ололмайди.

Россия ТИВ ўз баёноти ва бу масалада энг муҳим ва мантиқий  йўл ҳамда сиёсий ва дипломатик йўллар билан келишувга эришдир деб аниқлик киритди.

Баёнотда шунингдек Россия  Халқаро хавфсиликни кучайтириш, ишончни қайтариш ва стартегик тинчликни мустаҳкамлашга тайёрдир ва АҚШ томонини ҳам бунга ўхшаган масуълият ва вазифаларига рол қилишига умид қилади деб таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, INF - битими АҚШ ва Россияни  қисқа масофалар /100-500 километр/ ва ўрта масофага /1000-5000 километр/ учадиган қитъаларро ракеталарни ишлаб чиқарилиши,  эгалик қилиши ва синовдан ўтказишларини тақиқлаб қўйган.

 

Ёрлиқ

Шарҳ