август 04, 2020 14:08 Asia/Tashkent
  • Афғонистоннинг Жалолобод қамоқхонасидан 200 маҳбус қочиб кетди

Афғонистонинг Нангарҳор вилояти Жалолобод шаҳри қамоқхонасига қарши уюштирилган теракт ортидан 200 нафар маҳбуслар қочиб кетишди.

Эрон телерадиокомпаинясиининг хабар қилишича, бугун Афғонистон шарқидаги Нангарҳор вилояти ижроий ҳокими Тамим Ориф  Жалолобод шаҳрининг марказий қамоқхонасида 1 минг 800 нафар сақланади, аммо  ушбу терактдан кейин улардан 200 нафари қочишга мувафффақ бўлди. Мамлакат хавфсизлик ва полиция кучлари уларни қўлга олиб қамоқхонага қайтариш амалиётларини бошлаган деб  қўшимча қилди.

Хабарга асосан,  қочиб кетган қамалганлар шахсияти ҳалигача маълум эмас.

Жалолобод қамоқхонасида бир гуруҳ ИШИД террорчилари ҳам сақланарди.

Якшанба куни террорчи гуруҳ аъзоларини  Жалолобод шаҳри қамоқхонасига ҳужум қилганида афғон ҳарбий кучлари в террорчилар ўратсида қонли тўқнашувлар юз берганди.

 20 соат давом этган бу тўқнашувларда ИШИД террорчи гуруҳининг 10 аъзоси ва Афғонистон хавфсизлик кучлариниг 29 нафари ҳалок бўлган.

 

Ёрлиқ

Шарҳ