август 04, 2020 16:40 Asia/Tashkent
  • Трамп: Ғарбий Осиё ички ишларида аралашиш - АҚШ тарихидаги энг катта хатолик эди

АҚШ президенти Ғарбий Осиё ички ишларида аралашишни АҚШ тарихидаги энг катта хатолик бўлганини тан олди.

Кеча Дональд Трамп  АҚШнинг " Аксис" ахборот сайтига берган  интервьюсида,  Ғарбий Осиёга қўшинлар юбориш ва бу минтақа ички ишларида аралашишни АҚШ тарихидаги энг катта хато бўлганини эътироф этди.

АҚШ президенти шунингдек ўз сўзларида  ўзининг президентлик даврасида  олдинги президентлар даврасида амалга оширилган катта ишлар амалга оширилгани ва Вашингон ҳам ИШИД террорчи гуруҳини йўқ қилганини иддао қилди.

Трамп бу интервьюсида  қисқа муддат ичида Афғонистондаги АҚШ ҳарбий кучлар сонини 8 мингга ва ундан кейин 4 мингга камайтиришни маълум этди.

У шунингдек  ушбу қарорини бажариш учун аниқ вақтни белгиланмаганига тўхталиб,  яқин келажак унга шоҳид бўламиз деб қўшимча қилди.

АҚШ ва унинг иттифоқчилари 2001 чи йилда тинчлик  ўрнатиш ҳамда терроризмга қарши кураш  баҳонасида бу Афғонистонга бостириб кирди ва уша пайтдан бери Афғонистонда терроризм, нотинчликлар ва гиёҳванд моддалар ишлаб чиқариш мезони бир неча баравар кўпайди.  Бундан ташқари АҚШ ва унинг иттифоқчилари жумладан Саудия Арабистони ҳимояти остидаги террорчи гуруҳларнинг кенг- қамровли ҳужумлари билан 2011 чи йилда Сурия бўҳрони ва 2014 чи йилда Ироқ нотинчликлари бошланди. АҚШ ва унинг иттифоқчилари  террорчи гуруҳлардан фойдаланиб, минтақа ўзгаришларини сионистик режим фойдасига ҳал қилишни назарга тутишганди.

 

Ёрлиқ

Шарҳ