август 05, 2020 13:31 Asia/Tashkent
  • Помпео:  Эрон ва Хитой ўртасидаги ҳамкорликлар минтақа учун хавфлидир

АҚШ ТИВ раҳбари Майк Помпео, яна бир бор Эрон ва Хитой ўртасидаги яқин ҳамкорликларга аксиламал кўрсатди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Эрон ва Хитой ўртасидаги ҳамкорликларга кўрсатган аксиламалида, Твиттер саҳифасида, Хитойнинг Эронга кириши Ғарбий Осиёни беқарорлашишга сабаб бўлади деб иддао қилди.

Помпео асоссиз иддаолари давомида,  Теҳроннинг қурол- яроқ системалари, савдо тижоратга эга бўлиши  ҳамда  Хитой давлати томонидан  келадиган пуллар  фақат минтақада нотинчликларни ошишига сабаб бўладию холос деб изоҳлади.

 Кеча АҚШ ТИВ вазири Факс нюсга берган интервьюсида  Хитой ва Эроннинг 400 миллиард долларлик келишуви ва хавфсизлик соҳасида олиб борган саъй -ҳаракатларини қоралаб, АҚШнинг Эронга қарши санкциялари Теҳрон билан ҳамкорлик қиладиган ҳар қандай Хитой компаниясига ҳам қаратилган деб қўшимча қилди.

Сўнгги кунларда Помпео Эрон ва Хитой ўртасидаги узоқ муддатли иқтисодий ҳамкорликларга  икки марта хавотир билдирган.

Ёрлиқ

Шарҳ