август 05, 2020 14:12 Asia/Tashkent
  •  АҚШда  коронавирусдан 1300 дан кўпроқ янги  ўлим ҳолатини қайд этилиши билан қурбонлар сони 157 мингга яқинлашди

"Жонз Ҳопкинз" университетининг эълонига асосан, ўтган 24 соат ичида АҚШда коронавирус оқибатида 1 минг 373 нафарни қурбон бўлиши билан бу мамлакатда вирус қурбонлари сони 156 минг 771 кишига етди.

Мазкур статистик маълумотларга асосан,  ўтган  бир сутка ичида  АҚШда 55 минг 884 янги ҳолат қайд этилган ва мамлакат коронавирус мубталолари сони 4 миллион 768 минг 829 кишига етди.

 Жонс Ҳопкинз университетининг янги маълумотларини  ўтган бир кун ичидаги маълумотлар ва фактлар билан таққослананда, сўнгги икки кун ичида АҚШда Сovid-19  вирусига чалинганлар сони ва вирусдан қурбон бўлгалар сони ўтган ҳафталарга нисбатан камайиб бораётганига қарамай,  сўнги 24 сота ичида АҚШда коронавирус қурбонлари сони минг нафардан ошди  ва вирусни юқтирганлар сони бир суткада 55 мингдан ошган.

Шу ҳолда  кеча тарқатилган ЭН БИ СИ Нюс телеканалининг ижтимоий сўровига асосан,  америкаликларнинг учдан икки қисмини Трампга ишонмаслиги ва фақат 31 фойиз халқини Трампнинг коронавирус ҳақидаги сўзларига ишонишини айтган.

Ёрлиқ

Шарҳ