август 05, 2020 16:05 Asia/Tashkent
  • АҚШ вакили: Россия ва Хитой Эронга қарши резолюцияни вето қилиши мумикн

БМТдаги АҚШ вакили Россия ва Хитой томонидан БМТ Хавфсизлик кенгашида Теҳронга қарши ҳар қандай резоюцияни вето қилиши эҳтимолини таъкидлаб, Эронга қарши қурол- яроқ санкциялар муддатини узайтириш зарурлигини иддао қилди.

Бломберг сайтининг хабар қилишича, АҚШ давлатининг Эронга қарши сиёсатлари ҳамда  Теҳрон давлатининг ядровий келишуув имтиёзларидан фойдаланишини олдини олишдаги саъй-ҳааркатлар давоимда, БМТдаги Вашингтон вакили Келли Крофт  бугун "Асин хавфсизлик анжумани" нинг йиллик йиғилишидаги видеомулоқотида,  Эронга қарши қурол яроқ санкциялар муддатини узайтиришни таъкидлаб,  Россия ва Хитой давдатлари кўп эҳтимоллар билан Эронга қарши резолюцияни вето қилишади деб таъкидлади.

Бломберг сайти шунингдек,  бошқа хабарида  БМТдаги АҚШ ваколатхонаси Хавфизлик кенгашда Эронга қарши қурол яроқ санкциялари муддатини узайтириш учун янги резолюция лойиҳасини  маълум этган деб ёзди.

БМТнинг Эронга қарши қруол яроқ  эмбаргосини бекор этиш вақтини яиқнлашиши билан АҚШ давлати  ушбу санкцияларни бекор этилишини олдини олишга уриниб келмоқда.

Хавфсизлик кенгашнинг 2231 сонли резолюцияси асосида жорий йилнинг 18 октябрь куни Эронга қурол эмбаргоси бекор этилиши кутилмоқда.

БМТ Хафсизлик кенгашида вето қилиш ҳуқуқига эга бўлган Россия ва Хитой  ошкора тарзда Эронга қарши қурол эмбаргоси муддатини узайтиришда АҚШнинг ҳар қандай ҳатти -ҳааркатига қарши чиқишини маълум этган.

 

Ёрлиқ

Шарҳ