август 05, 2020 16:22 Asia/Tashkent
  • Медведев: меҳнат муҳожирлари орасида жиноятлар ошган

Россия хавфсизлик кенгаши раисининг ўринбосари, коронавирус тарқалиши ҳамда муҳожирларни ишсиз қолиши ортидан улар орасида жиноятчилик даражасини ошганини таъкидлади.

Унга кўра, коронавиурс пандемиясини кенг тарқалгани ортидан  Россия ҳудудидаги меҳнат муҳожирлардан 40 фойизи ишсиз қолган ва шубҳасиз шундай бир вазиятда жиноят даражаси ҳам ошиб кетади.

Медведев сўзлаган нутқида,  кўп эҳтимолар билан Россия меҳнат муҳожирларини қабул қилиш қонунии янада кучайтиради ва улар томонидан қонун бузилганида  иш буюрувчилар масъулиятини ҳам оширади дея изоҳлади.

Россия ички ишлар вазирлиги  25 июлида  меҳнат муҳожирларидан айримини экстремизм, ҳамда ноқонуний тарзда эътирозлар ташкил этишда айблади.

Шу ҳолда,  Россия илмлар академияси етакчи тадқиқотчиси ҳамда муҳожирлар ва этник ўрганишлар гуруҳи раиси  ушбу қарашдан фарқли улароқ, жорий йилнинг май ойида чет эл фуқаролари томонидан содир этилган жиноятлар сони 10,9 фойизга, шу даврда қотиллик ва жиноятлар сони 20 фойизга камайган деб айтган.

Ёрлиқ

Шарҳ