август 06, 2020 13:27 Asia/Tashkent
  • Помпео: Эронга қарши қурол эмбаргосига чек қўйилишига йўл қўймаймиз

АҚШ ТИВ раҳбари Майк Помпео БМТ Хавфсизлик кенгашида Эронга қарши қурол эмбаргоси муддатини янада узайтириш таклифи билан чиқди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Помпео   келаси ҳафта Хавфсизлик кенгашга Эронга қарши қурол эмбаргоси муддатини узайтириш резолюцияси лойиҳасини тақдим этишини таъкидлаб, АҚШ давлати Эронга қарши қурол эмбаргосига чек қўйилишига  ижозат бермайди ва дунё мамлакатлари Эронга  рухсат бермасликлари лозим деб иддао қилди.

Шу ҳолда кеча АҚШ ТИВининг Эрон ишларидаги махсус вакили Браян Ҳук Эрон ислом жумҳурияти ички ишларида аралашувчи ҳаракатлари давомида  Эронга қарши қурол эмбаргоси муддатини узайтириш учун маслаҳатлашувларни давом этишини маълум этди.

БМТнинг Эронга қарши қурол яроқ  эмбаргосини бекор этиш вақтини яиқнлашиши билан АҚШ давлати  ушбу санкцияларни бекор этилишини олдини олишга уриниб келмоқда.

Хавфсизлик кенгашнинг 2231 сонли резолюцияси асосида жорий йилнинг 18 октябрь куни Эронга қурол эмбаргоси бекор этилиши кутилмоқда.

БМТ Хафсизлик кенгашида вето қилиш ҳуқуқига эга бўлган Россия ва Хитой  ошкора тарзда Эронга қарши қурол эмбаргоси муддатини узайтиришда АҚШнинг ҳар қандай ҳатти -ҳааркатига қарши чиқишини маълум этган.

Ёрлиқ