август 06, 2020 15:29 Asia/Tashkent
  • Россия чегарасида АҚШнинг 2 -та жосуслик учоғи таъқиб қилинди

Россия мудофаа вазирлиги Россия чегараси яқинида мамлакат қирувчи самолётлари томонидан АҚШнинг иккита жосуслик самолётларини таъқиб қилинганини маълум этди.

Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича,  Россия мудофаа вазирлиги шунингдек Россияинг "Сухов 27"  қирувчи самолёти Қора денгиз орқали мамлакат ҳаво ҳудудига яқинлашмоқчи бўлган АҚШнинг иккита жосуслик учоғини пайқаб таъқиб этиб узоқлаштирганини қўшимча қилди.

Россия Мудофаа вазирлиги эълонига кўра, АҚШнинг иккита жосуслик самолёти RC-13  ва Poseidon (P-8A) русумларидан эди. Улар рус қирувчи самолётининг таъқибидан кейин қочиб кетган.

Россиянинг Мудофаа вазирлиги шунингдек 2020 чи йил  4- август сешанба куни ҳам Барентс денгизида Норвегиянинг  Falcon-20 русумли разветка самолётини таъқиб қилганини маълум этанди.

Россия Мудофаа вазирлиги мамлакатинингг МИГ-31 русумидаги махсус қирувчи самолётини Халқаро қоидаларга ва рухсат этилган масофаларга мувофиқ равишда Россия ҳаво ҳудудига яқинлашмоқчи бўлган Норвегия разветка самолётини пайқаб қувиб юборганини таъкидлаган. 

Сўнгги кунларда Россия ҳарбий самолётлари бир неча марта Қора денгиз зоннаси ва чегараси яқинидан бир неча маротаба АҚШ жосуслик учоқларини таъқиб этан.

 

 

Ёрлиқ