август 08, 2020 14:08 Asia/Tashkent
  • Путин ва Лукашенко Минскда ушланган 33 россиялик аҳволи тўғрисида суҳбатлашдилар

Россия ва Белорус президентлари телефон орқали суҳбатларида Минскда қўлга олинган 33 нафар россияликлар хусусида суҳбатлашдилар.

Форс ахбор агентлигининг хабар қилишича,  Россия президенти Владимир Путин ва Белорус президенти Александр Лукашенко, кеча телефон орқали суҳбатларида улар Минскда 33 нафар Россия фуқаросининг ҳибсга олиниши юзасидан тортишувни яқин орада ҳал қилинишига ишонч билдирдилар.

" Белорусда сиёсий барқарорликни сақлаб қолиш Россия манфаати учундир дея айтди Путин. 

Яқинда Белорусия пойтахти Минск яқинида Россия хусусий ҳарбий -Vagner компаниясига алоқадорликда айбланиб 33 нафар Россия фуқароси қўлга олинди.

Белоруссия Миллий Хавфсизлик кенгаши мамлакатда бўлиб ўтадиган президентлик сайловлари арафасида 33 нафар россияликни террорчилик ҳааркатлари ва мамлакатни беқарорлаштиришга уринишда айблади. 

Белоруссияда 33 нафар Россия фуқаросининг ҳибсга олиниши икки мамлакат ўртасида кескинликни келтириб чиқарди. 

 

Ёрлиқ

Шарҳ