август 09, 2020 16:30 Asia/Tashkent
  • Лоя Жирганинг Тинчлик бўйича маслаҳатлашувнинг якуний йиғилишида афғон расмийларининнг нутқлари

Афғонистон президенти Лоя Жирганинг Толибон асирларини озод қилиш бўйича тинчлик маслаҳатлашувларидаги тавсияларни тасдиқлар экан, Толибон гуруҳининг 400 нафар аъзоларини озод қилиш дастурини имзолади.

Кобулдан Эрон телерадиокомпаниясинингг хабар қилишича,  бугун Ашраф Ғани Афғонистон Лоя Жиргасининг тинчлик маслаҳатлашуви йиғилишининг якунлаш маросисида  мамлакат Лоя Жиргасининг тинчлик маслаҳатлашуви резолюцияси моддаларига тўхталиб, Толибон энди сулҳни қабул қилиб ҳукумт билан музокараларни бошлаши лозим деб изоҳлади.  

Афғонистон президенти  уруш ва нотинчликлар ҳардоим афғонистонликлар учун  ранж, азоб ва бахтсизлик келтирганини таъкидлаб, уруш ҳал йўл эмас, балки  бирлик ва ҳамжиҳатлик Афғонистон жомеаси муаммоларига ечим топишнинг ягона йўлидир деб қўшимча қилди.

Афғонистон президенти  Лоя Жирганинг тинчлик маслаҳатлашуви бу мамлакат йўналишини тайинланганига ишора қилиб, Кобул давлати  Лоя Жирга резолюцияи моддаларини ижро этади деб аниқлик киритди.

Афғонистон Лоя Жиргасининг тинчлик маслаҳатлашуви йиғилиши раиси Абдуллоҳ Абдуллоҳ ҳам  сўзлаган нутқида,  Лоя Жирганиниг тинчлик маслаҳатлашувлари  тинчлик музокаралари йўлидаги сўнгги баҳоналар ва муаммоларни олиб ташлайди дея айтди.

Афғонистоннинг собиқ президенти Ҳомид Карзай ҳам Лоя Жирганинг тинчлик маслаҳатлашуви нинг якуний йиғилишида  Толибон гуруҳига хитобан,  бу гуруҳни урушни тўхтатиш ҳамда мавжуд фурсатдан фойдаланиб тинчлик музокараларни бошлашга чақирди.

Афғонистон Лоя Жиргасининг тинчлик маслаҳатлашуви аъзолари  3 кун музокаралардан кейин бугун якуний резолюцциясида Лоя Жирга ишчи қўмиталарининг қолган 400 толибларни озод қилинишига  берган ижобий овозини маъқуллашди.

 

Ёрлиқ