август 10, 2020 11:56 Asia/Tashkent
  • Белорус намойишларида бир гуруҳ АҚШ фуқаролари қўлга олинди

Белорус президенти Минскдаги эътирозлар намойишлар жараёнида АҚШнинг бир гуруҳ фуқароларини ушланганини хабар қилди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, кеча Белорус Александр Лукашенко сўзлаган нутқида, Белорусда АҚШ паспорти билан бир гуруҳ шахслар қўлга олинган деб изоҳлади.  

Лукашенкога кўра, Белоруссияда вазиятни издан чиқариш учун кўплаб эътирозчилар қўлга олинди деб қўшимча қилди. 

Белорус президенти шунингдек АҚШ паспортига эга айримларининг турмуш ўртоғи АҚШлик бўлган бир гуруҳ эътирозчилар ушланди ва айримлари мамлакат ТИВ-ида ишлайдилар.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги ҳафталарда Белорус давлатининг мухолифлари бир неча маротиба эътирозли намойишлар ўтказдилар. Эътирозли намойишлар жараёнида ўнлаб шахслар жумладан, Белорус президентлик сайловининг икки номзоди қўлга олинган.  

 

 

Ёрлиқ

Шарҳ