август 11, 2020 13:46 Asia/Tashkent
  • Россия қирувчилари Қора денгизда АҚШ жосуслик учоқларини тўхтатиб қолишди

Россия Мудофаа взаирлиги Қора денгиз осмонида АҚШ денгиз кучлари жосуслик учоғини тўхтатиб қолишганини маълум этди.

Россия Мудофаа вазирлиги баёнотида, кеча Россиянинг Сухов-27 русумли қирувчи самолётларидан бири  мамлакат ҳаво чегараларига яқинлашмоқчи бўлган АҚШнинг EP-3E русумли учоғини тўхтатиб қолганини  маълум қилди. 

Россия ҳаво ҳудуди яқинида россиялик  қирувчи самолётнинг пайдо бўлишидан кейин АҚШ жосуслик самолёти минтақани тарк этган.

Россия Мудофаа вазирлиги олдин ҳам , АҚШнинг иккита жосуслик самолёти -RC-13  ва Poseidon (P-8A) русумларидан бўлган учоқларини рус қирувчи самолётининг таъқибидан кейин қочиб кетганини эълон этганди.

Россиянинг Мудофаа вазирлиги шунингдек 2020 чи йил  4- август сешанба куни ҳам Барентс денгизида Норвегиянинг  Falcon-20 русумли разветка самолётини таъқиб қилганини маълум этанди.

Ёрлиқ

Шарҳ