август 11, 2020 15:54 Asia/Tashkent
  • Толибон томонидан афғонлараро музокаралар вақти белгиланди

Толибон гуруҳи сиёсий офиси наттоғи афғонлараро музокаралар Кобул давлати томонидан Толибон аъзоларини озод этишининг бир ҳафтасидан кейин бошланишини маълум этди.

Тасним  ахборот агентлигининг хабар қилишича, Толибон наттоғи Суҳайл Шоҳин кечанги суҳбатида  Афғонистон ҳукумати билан музокараларнинг биринчи босқичи Қатарнинг Доха шаҳрида бўли ўтди ва ундан кейин музокараларни ўтказиш учун томонлар билан маслаҳатлашув асосида яна бир жой танланади деб таъкидлади.

Толибон наттоғи Кобул давлати билан оташкесим ўрнатиш масаласига ҳам тўхталиб,бу хусусда музокаралардавомида қарор қабул қилинади деб изоҳлади.

Кеча Толибон гуруҳи  афғон тинчлиги Лоя жиргасининг Афғонистон ҳукумати номидан қолган 400 маҳбусни озод қилиш ҳақидаги келишувни мамнуният билан қабул қилди ва афғонларо музокараларга тайёр эканлигини билдирди.

Афғонистон президенти Лоя Жирганинг Толибон асирларини озод қилиш бўйича тинчлик маслаҳатлашувларидаги тавсияларни тасдиқлар экан, Толибон гуруҳининг 400 нафар аъзоларини озод қилиш дастурини имзолади.

 

Ёрлиқ

Шарҳ