август 27, 2020 14:03 Asia/Tashkent
  • Viskonsin штатида намойшчиларни бостириш учун 1200 нафар миллий федерал гвардия аскарлари юборилган

Намойишчиларни бостиришга қаратилган Трамп сиёсатлари давомида, Оқ уй давлати миллий гвардиянинг 1 минг аскарларини 200 нафар федарал хавфсизлик кучлари билан биргаликда Кеноша шаҳридаги эътирозчиларга қарши курашга сафарбар этган.

Шу ҳолда кеча АҚШ  президенти Дональд Трамп Твиттер саҳифасида Висконсин штатидаги Кеноша минтақасида миллий гвардия  кучларини юбрганини хабарлар экан, бу шаҳарда қонун ва тартиб ўрнатилади деб қўшимча қилди. Трамп яна бир марта  Портленд шаҳрига нотинчликларни давом  этиши сабаб  таҳдид қилиб, бу шаҳарга ҳам миллий гвардия кучларини юбориш зарурлигини айтди.

Висконсин штатидаги Кеноша шаҳрида полиция томонидан қуролсиз қоратанли фуқарони ўққа тутилгани бу шаҳарда кенг-қамровли эътирозларга сабаб бўлди.

Ирқий тенгсизлик АҚШда сўнгги ойларда кенг тарқалган норозиликларни  келтириб чиқаради.

АҚШ полицияси қора танлиларга нисбатан жуда камситувчи ва шафқатсиз сиёсат олиб бормоқда.

Ирқчиликка қарши кенг кўламли норозилик намойишари  25 майда Миннеаполисдаги зўравонликда америкалик қоратанли Флойднинг ўлдирилганидан кейин бошланди ва ҳозиргача давом этмоқда.

 

Ёрлиқ