август 29, 2020 12:11 Asia/Tashkent
  • Толибон гуруҳи яна афғонлараро музокараларни бошланишини рад этди

Қатардаги Толибонлар сиёсий офиси аъзоларидан бири Шермуҳаммад Аббос Стонекзай Толибон гуруҳи келаси ҳафталарда афғонларо музокараларни бошлаш учун бирор режаси йўқлигини таъкидлади.

ИРНА тарқатган  кечанги хабарга кўра, Толибон гурҳининг сиёсий идораси наттоғи Суҳайл Шоҳин  ҳам айрим ОАВга берган интервьюсида, ушбу гуруҳга тегишли маҳбуслар озод қилинмагунича музокаралар бошланмайдиганини айтди.

Кеча Афғонистон олий ярашув кенгаши раиси Абдуллоҳ Абдуллоҳ ҳам  Афғонистоннинг Парвон вилоятига қилган сафарида  селдан зарар кўрган Чорякор халқи билан учрашганида афғонлараро музокараларни сентябрь ойининг аввалида бошланишини маълум этди.

Афғонистондаги зўравонликларни камайтириш, Толибон  ва Афғонистон ҳукумати асирларининг алмашуви,  мамлакатдан АҚШ ҳарбий кучларини чиқариш,  Қатарда Толибон ва АҚШ ўртасида натижасиз қолган келишумларнинг муҳим қисмларидандир.

 

 

Ёрлиқ