сентябр 01, 2020 13:16 Asia/Tashkent
  • Россияда ИШИД терорчиларини молиялаштириб келган банда қўлга олинди

Россия федерал хавфсизлик идораси ИШИД террорчи гууҳи аъзоларини молиялиштириш билан шуғулланадиган шахсларни ҳибсга олди.

Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Россиянинг ФСБ- федерал хавфсизлик идораси тарқатган баёнотида  мамлакатнинг 5 минтақасида ўтказилган операциялар жараёнида ИШИД террорчи гуруҳи билан ҳамкорликда бўлган бу террорчиларни молиялаштирадиган 6 кишини қўлга олинганини эълон этди.

Баёнотда келтирилишича, Россия хавфсизлик кучлари ИШИД учун нақд пул йиғаёган ноқонуний бандага қарши амалиёт ўтказди ва уларни қўлга олди

Россиянинг федерал хавфсизлик идорасининг хабарига асосан, Россия банкларидан кредит карталарга эга бўлан бу шахслар ИШИДга ёрдам бериш учун 500 минг рубл йиғишганди.

Ушбу террорчилик гуруҳнинг эҳтимолий шерикларини аниқлаш бўйича тергов ишлари давом этмоқда.

 

 

Ёрлиқ