сентябр 01, 2020 14:40 Asia/Tashkent
  • Хитойда ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши иккинчи вакцинага лицензия берилди

Хитойда ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши иккинчи вакцинани фавқулодда ҳолатларда фойдланиш учун ижозат берилди.

Синхуа ахборот агентлигининг хабар қилишича, дастлаб вакцина юқори хавфли гуруҳларда, шу жумладан касалхоналар ва тиббиёт марказлари ходимлари ва персонллари учун тасдиқланган.

Хабарга кўра, тажрибалар шуни кўрсатадики, клиник синовлардан ўтган Хитойда ишлаб чиқарилган иккита вакцинанинг салбий таъсири йўқ.

Ҳозирда дунёдаги 7 вакцина синовларнинг сўнгги босқичда бўлиб улардан 4 таси Хитойда ишлаб чиқарилган. Шу ҳол билан бирга ҳозирга бирон вакцина расмий равишда фойдаланиш учун лицензия олмаган.

Бутун жаҳонда 25 миллиондан ортиқ инсонлар коронавирусга мубтало бўлиб, улардан 850 минг нафари вафогт этган.

 

Ёрлиқ