сентябр 06, 2020 12:17 Asia/Tashkent
  • Россия:

Россия ТИВ-и Гермнаия ва Франциянинг барча айбловларини рад этар экан, " Новичок" заҳарли моддаси НАТОга аъзо ва Ғарб давлатлари томонидан ишлаб чиқарилган деб таъкидлади.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, кеча Россия ТИВ-и тарқатган баёнотида Россия мухолифати етакчиси  Aleksey Navalniyнинг соғлиги хусусида Ғарб давлатларининг Россияни айблашга уринаётганига ишора қилиб,Ғарбдаги баъзи давлатлар бир неча йил давомида " Новичок" каби асабни бузадиган кимиёвий моддалар устида иш олиб боришган деб эълон қилди.

Россия ТИВ изҳороти эса  Германия ва Франция Ташқи ишлар вазирликларининг жума куни Алексей Навальныйнинг соғлиги тўғрисида қўшма баёнот чиқариб умидсизлигини билдирганидан кейин эълон қилинди.

Бундан ташқари якшанба куни Германия ўз даъвосини такрорлади ва  Москвадан эҳтимоилй санкциялардан олдин бу хусусда жавобберишини сўради..

Россия ТИВ *и баёноти давомида келтирилишича, АҚШда технологик дизайнерлар  ушбу токсик моддадан фойдаланиш учун расмий равишда 150 дан ортиқ лицензияни расмийлаштирдилар.

Ҳозирда Ғарб давлаталри томонидан қўллаб -қувватланадиган Алексей Навальный икки ҳафта олдин Сибирнинг Томск шаҳридан Москвага учаётганида самолётда  қаттиқ асабий носозликни бошдан кечирди ва Халқаро босим остига Германиядаги касалхонада ётқизилди.

 

Ёрлиқ