сентябр 07, 2020 11:23 Asia/Tashkent
  • Белорусияда ҳукумат мухолифатининг ўн минглаб тарафдорлари   норозилик намойишлар ўтказишди

Белорусиядда ҳукуматга қарши ўн минглаб намойишчилар турли шаҳарларида мамлакат президенти истеъфосини талаб қилиб йирик митинглар ўтказишмоқда.

Ассошейтедпресс ахборот агентлигининг хабар қилишича, "Вясна" инсон ҳуқуқлари ташкилот раҳбари Алесс Биялятский Белорус пойтахти Минск шаҳри ва бошқа айрим шаҳарлардаги якшанба кунги митинглар қатнашувчилари сонини 100 мингдан ортиқ эканлигини таъмин қилди.

Намойишчилар Белорус президенти Александр Лукашенконинг истеъфосиини талаб қилишди.

9-август куни бўлиб ўтган, Белоруссия президентлик сайловларининг олтинчи раундидан ва амалдаги президент  Лукашенконинг қайта сайловда ғалаба қозонганини эълон этилганидан сўнг, опозиция раҳбари Светлана Тихановская тарафдорлари  мамлакат кўчаларига чиқиб сайловлар натижаларига қарши кенг -қамровли норозилик намойишлар ўтказишмоқда.

Намойишларнинг биринчи кунларида 7 минг нафар қўлга олинганини ОАВ хабар берган.

Шунингдек шанба куни Белоруссия пойтахти Минск шаҳрида юзлаб талабалар норозилик намойишлар ўтказиб ҳибсга олинган бошқа талабаларни озод этилишин сўрадилар.

Лукашенко Белорусиядаги тартибсизликлар учун АҚШ ва Европа давлатлари айбламоқда.

 

Ёрлиқ