сентябр 09, 2020 11:34 Asia/Tashkent
  • Афғонистон президенти ўринбосарига суиқасд уюштирилди

Кобул шаҳрида Афғонистон вице-президенти ва унга ҳамроҳлик қилган делегацияга қарши суиқасд уюштирилди.

Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича, Афғонистон Ички ишлар вазирлиги наттоғи Ториқ Ориян, бугун чоршанба куни Афғонистон президенти ўринбосари Амруллоҳ Солиҳ ва унга ҳамроҳ бўлган делегация Кобулнинг тўртинчи хавфсизлик округида  террорчилик ҳужумга учрадилар. Амруллоҳ Солиҳ жабрланмаган деб эълон қилди.

Ториқ Ориянга кўра, ушбу терактда 10 нафар қурбон бўлиб 15 киши жароҳат олди.

Жароҳатланганлар орасида Амруллоҳ Солиҳнинг 3 нафар тан соқчилари ҳам бор.

Ҳужум учун жавобгарликни бирон бир гуруҳи ва ё ки шахс ўз зиммасига олмаган.

Эрон ислом жумҳурияти ТИВ наттоғи  ҳам ушбу терактни кескин қоралади.

 

Ёрлиқ

Шарҳ