сентябр 09, 2020 12:02 Asia/Tashkent
  • АҚШ Белоруссия ички ишларида аралашишни давом эттирмоқда

АҚШ ТИВ раҳбари Белоруссияга қарши аралашувчи ва провакацион позицияси давомида Вашингтон ўз шериклари ва иттифоқчилари билан биргаликда Белоруссияга қарши кўпроқ санкция қўллаш пайидадир деб изоҳлади.

Бугун АҚШ ташқи ишлар вазири Майк Помпео  ўзининг  аралашувчи ва провркацион изҳоротида  ўз таъбири билан Белоруссия давлатининг ўз мухолифларига қарши ҳатти ҳаракатларини қоралаб, Вашингтон давлати инсон ҳуқуқларини бузилиши ва репрессияларда иштирок этганларнинг жавобгарлигини кучайтириш учун Минскка қарши санкцияларини қўлашни ўйламоқда деб қўшимча қилди.

Помпео шунингдек   Минск давлатининг душанба куни Белоруссия мухолифати раҳбарларидан бири Мария Колесниковага қарши ҳаракатларидан хавотирда эканлигини айтиб, 7 сентябрь куни у ва бошқа икки оппозиция раҳбарлари Белоруссияда ўғирлаб кетилган деб иддао қилди.

Белоруссиядаги  сўнгги норозиилк намойишларни ташкиллаштиришувчи мамлакат Белорусиянинг мувофиқлаштирувчи кенгаши душанба куни қилган баёнотида Минскда номаълум шахслар учта мухолифатчиларни ўғирлаб кетишганини даъво қилди.

9-август куни бўлиб ўтган, Белоруссия президентлик сайловларининг олтинчи раундидан ва амалдаги президент  Лукашенконинг қайта сайловда ғалаба қозонганини эълон этилганидан сўнг, опозиция раҳбари Светлана Тихановская тарафдорлари  мамлакат кўчаларига чиқиб сайловлар натижаларига қарши кенг -қамровли норозилик намойишлар ўтказишмоқда.

 

 

Ёрлиқ