сентябр 10, 2020 14:57 Asia/Tashkent
  • АҚШда коронавирусдан вафот этганлар сони яна ошиб 91 минг кишига яқинлашди

Jons Xopkins университетининг сўнгги статистик маълумотларига кўра, АҚШда коронавирус қурбонлари сони 191 минг кишига яқинлашган.

Форс ахборот агенлигининг хабар қилишича, бугун Жонз Ҳопикинз университенинг ўтган бир сутка ичида АҚШда 1 минг 173 кишини коронавирус асоратларидан вафот этганига тўхталиб, мамлакатда бу вирус қурбонлари сонини 190 минг 815 кишига етганини қўшимча қилди.

Бошқа томондан ушбу университет статистикаси шуни кўрсатадики, сўнгги 24 соат ичида АҚШда яна 32 минг 929 кишида коронавирус аниқланиши билан вирусга чалинганларнинг умумий сони 6 миллион 359 минг 720 кишига етган.

Шу ҳолда   Worldometers веб сайти эса АҚШда коронавирусни юқтирганлар сонини 6 миллион 549 минг 475 кишига етгани ва вафот этганлар сонини 195 минг 239 кишини ташкил қилишини маълум этан.

Айни пайтда АҚШ коронавирусни юқтирганлар сони ва вирус туфайли вафот этганлар сони бўйича дунёда биринчи ўринда туради.

АҚШ ҳукумати хусусан президенти Дональд Трамп АҚШда коронавирусни кенг тарқалишини олдини олишда ўз масъулиятига яхши амал қилмагани туфайли кўп танқидларга учрамоқда.

 

Ёрлиқ

Шарҳ