сентябр 11, 2020 17:01 Asia/Tashkent
  • Лавров: Шанхай иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Баржом ядровий келишувини қўллаб-қувватлайди

Россия ташқи ишлар вазири Шанхай иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар Баржом ядровий комплекс сайъ-ҳаракатлар дастурини ҳимоя этади,-деб айтди.

Новости ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Сергей Лавров пайшанба куни Москвада ўтказилган Шанхай иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатларнинг ташқи ишлар вазирлари йиғилишининг якунида, ушбу ташкилотга аъзо мамлакатлар БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан ратификация қилинган келишувга риоя қилиш ва уни ҳамма ижро этиш зарурлигини таъкидладилар,-деб изоҳ берди. 

Лавров Шанхай иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар Баржом ядровий келишуви сақланиб қолишининг тарафторидир,-дея қўшимча қилди. 

Америка президенти Дональд Трамп 2018 йил 8 май ойида бир томонлама равишда Баржом ядровий келишувида ўз зиммасига олган мажбуриятларини поймол этиб, ўз мамлакатини ушба халқаро келишувдан чиқарди ва санкцияларни қайта тиклашни эълон қилди. 

Шанхай иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти давлатлараро ташкилот саналади ва кўп томонлама хавфсизлик, иқтисодий ва сиёсий ҳамкорликлар учун ташкил этилган.

Бу ташкилот 20001 йил 5 июн куни Хитойнинг Шанхай шаҳрида Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон томонидан ташкил этилди. Кейинчалик, Ҳиндистон ва Покистон ҳам бу ташкилотга аъзо бўлди. Ҳозирги кунда Эрон, Афғонистон, Манголия ва Белорусия ушбу ташкилотнинг кузатувчи аъзоси ҳисобланади. 

Ёрлиқ