сентябр 12, 2020 11:24 Asia/Tashkent
  • Ашраф Ғани: Афғонистон тинчлиги жараёнида мавжуд тизимнинг қулашига йўл қўймаймиз

Афғонистон президенти Қатардаги афғонлараро музокаралари арафасида мамлакатдаги мавжуд тизимни сақлаб қолиш зарур деб айтди.

Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Афғонистон президенти Ашраф Ғани сўзлаган нутқида, ҳукумат ҳеч кимга афғон тинчлиги жараёнидаги мавжуд тизимни йўқ қилишга рухсат бермайди ва бу Толибон билан музокараларнинг кун тартибида ҳам йўқ деб қўшимча қилди.

Афғонистон президенти амалдаги тизимни сақлаб қолишга ва барча одамлар иштирок этадиган сиёсий ечимга чақириб, хавфсизлик  ва мудофаа кучларининг саъй -ҳаракатлари билан мустаҳкам тинчлик ўрнатилишини таъкидлади.

Қатарда учрашиб музокаралар ўтказиш мақсадида Афғонистон ҳукумат делегациялари ва толиблар  Дохага жўнаб кетишган.

Афғонистон ҳукумати ва Толибон ўртасида бу мамлакатда урушни тўхтатиш бўйича музокаралар бугун Қатар пойтахти Дохада бошланади.

 

Ёрлиқ

Шарҳ