сентябр 12, 2020 14:49 Asia/Tashkent
  • Қатарда Афғонистон тинлик музокаралари бошланди /Эрон музокараларни олқишлади/

Афғонистон ҳукумати ва Толибон ўртасида Афғонистон тинчлик музокаралари Қатар пойтахти -Дохада бошланди.

Бугун Қатар ТИВ раҳбари Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ол Соний музокараларни очилиши маросимида,икки томон ҳам /Афғонистон ҳукумати   ва Толибон/  афғон халқининг уруши, тўқнашувларни  ва ранж -азобини тўхтатиш учун ушбу фурсат ва имкониятдан фойдаланиши зарур деб айтди.

Афғонистон Олий ярашиш миллий кенгашининг раиси Абдулла Абдулла толиблар билан тинчлик музокаралари учун ҳукуматининг 21 кишилик музокарачилар гуруҳини раҳбарлик қилмоқда.

Бошқа бир хабарга кўра, Эрон ТИВ-и Афғонистон ҳукумати сиёсий гуруҳлари ва Толибон ўртасида  музокаралар бошланишини мамуният билан кутиб олиб, мамлакатда давом этаётган урушнинг асосий сабаблардан бири сифатида хорижий кучлар иштирокини давом этиши эканлигини таъкидлади.

Эрон ТИВ-и чиқарган бугунги баёнотида, Афғонистондаги барча муаммоларни фақат музокара йўли орқали ҳал қилиш мумкин ва хорижий кучларнинг масъулиятни сезиб, Афғонистонни тарк этиши мамлакатда тинчлик ва хавфсизликка эришиш учун муқаррар бир шарт ва зарурий бир амрдир деб эълон этди.

Баёнотда келтирилишича, Эрон ҳукумати ўз навбатида Кобул давлати, сиёсий гуруҳлари ва Толибон гуруҳининнг  афғон халқининг қимматли ютуқларини, шу жумладан конституция, демократик тузилмалар,  кенг-қамровли сиёсий иштироки, аёллар ҳуқуқлари ва қадар қиммати, этник ва жиноий озчиликларни ҳуқуқларини сақлаб қолиш орқали  тинчликни кафолатлайдиган, афғон халқининг тинчлиги, осиийшталии, фаровонлигини таъминлаш, афғонистонлик қочқинларнинг ўз ватанига қайтишлари ва бу мамлакатни қайта тиклаш ва рвиожланишига и ҳисса қўшишларига шароит яратадиган,   доимий келишувга эришишига умид қилмдқа.

Баёнотда шунингдек, чет эл давлатларини аралашувисиз ва  афғонистонлик ўртасида мукаммал ва ҳар томонлама тушуниши доирасидаги музокаралар минтақа хавфсизлиги ва Афғонистонда доимий барқарорлик ва осойишталикни ўрнатиш учун талаб даражасидаги натижалар ва масалалар келтиришига умид қилинган.

 

Ёрлиқ