сентябр 13, 2020 10:49 Asia/Tashkent
  • Ҳаниф Атмар: Афғонистон тинчлик музокаралари натижаларини олдиндан айтиб бўлмайди

Афғонистон ТИВ-и раҳбари вазифасини бажарувчиси Толибон билан тинчлик музокараларининг якуний натижаларини олдиндан айтиб бўлмайди дея айтди.

ИРНА хабарига кўра, Муҳамад Ҳаниф Атмар шанба куни, кечқурун Қатар пойтахти Дохада бўлиб ўтган матбуот анжуманида Афғонистон ҳукумати  ва Толибоннинг музокараларини узоқ давом этишини таъкидлади.

Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги раиси вазифасини бажарувчисининг қўшимча қилишча, ҳукумат делегацияси ва Толибон ўртасида биринчи тўғридан тўғри учрашув шанба куни бўлиб ўтди ва баъзи техник масалалар муҳокама қилинди.

Бир неча ой кутилганидан сўнг, шанба куни Қатар пойтахти Доха шаҳрида Афғонистон ҳукумати ва Толибоннинг биринчи учрашуви ўтказилди ва томонлар ўзларининг умумий  позициясини билдиришди, аммо ҳали аниқ натижаларга эришилмади.

 

 

Ёрлиқ

Шарҳ