сентябр 13, 2020 15:36 Asia/Tashkent
  • Залмай Халилзод Афғонистон президентининг биринчи ўринбосарининг баёнотига муносабат билдирди

АҚШнинг Афғонистон ишлари бўйича махсус вакили Афғонистондан хорижий ҳарбийларни чиқарилиши тўғрисидаги мамлакат президенти Ашраф Ғанининг биринчи ўринбосари изҳоротига кўрсатган аксиламалида, ҳеч ким Афғонистондан АҚШ ҳарбийларини чиқара олмайди деб айтди.

Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Залмай Халилзод ўз сўзларида АҚШ Афғонистондаги ҳарбийларни чиқариш ё чиқармаслик учун ҳеч кимдан рухсат сўрамайди деб қўшимча қилди.

Қатардаги АҚШ-Толибон келишувига биноан, барча хорижий қўшинлари 2021 йил май ойигача Афғонистонни тарк этишлари керак, аммо Амруллоҳ Солиҳ  АҚШ стратегик ва иқтисодий манфаатлар учун мамлакатни тарк этмоқчи эмас деб эълон қилганди.

Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп унинг қўшинлари Афғонистонни тарк этган тақдирда ҳам,  Вашингтон бу мамлакатда кучли разветка фаолиятини давом эттиради деб айтганди.

Асли афғонистонлик бўлган ва АҚШда яшайдиган ушбу дипломат -яъне Халилзоднинг сўзлари шу ҳолдадирки, афғонистонликлар, бу давлат расмийлари, парламент аъзолари ҳамда  сиёсий ва диний  арбоблари бир неча бор АҚШ ҳарбий кучларини мамлакатни тарк этишини талаб қилишган.

Афғонистон халқи эса ишғолгар  АҚШ қўшинларини чиқиб кетиши билан мамлакатида тинчлик ва хавфсизликни таъминланишига ишонадилар.

 

Ёрлиқ