сентябр 15, 2020 11:50 Asia/Tashkent
  • Афғонистон давлати Толибондан нафратланади

Афғонистон ҳукумати ўз хабарида Толибонга нафратини билдирди.

Ово ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Афғонистон президентининг биринчи  ўринбосари  Толибонларни хунук ва  зўравон гуруҳ эканлигини таъкидлаб,  афғонистонликлар урушқоқ ушбу гуруҳдан нафратланади дея қўшимча қилди.

 Амруллоҳ Солиҳ ўз сўзларида Афғонистоннинг турли минтақаларида яшовчи қишлоқ аҳолиси Толиблардан халос бўлиш лаҳзаларини кутиб туришган деб изоҳлади.

Афғонистон президентининг биринчи ўринбосари, ўз сўзларида, бу мамлакатнинг ислом республикасини Толибон билан таққослаб ҳозирги тузумда суд ва адолат институтлари ва тизимларлари мавжуд, аммо Толибон эса дала судига ишонишади дея қўшимча қилди.

Амруллоҳ Солиҳнинг сўзлари, Қатарда Кобул ҳукумати ва Толибон ўртасида тўғридан-тўғри музокаралар бошланишига тўғри келган.

 

Ёрлиқ