сентябр 17, 2020 13:52 Asia/Tashkent
  • Толибон гуруҳи Кобул давлатининг ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги талабини рад этди

Қатардаги Толибонлар гуруҳи сиёсий офиси наттоғи, Афғонистон ҳукуматининг оташкесим ўрнатиш тўғрисидаги таклифини рад этди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Муҳаммад Вардак Наъим ўз сўзларида 20 йиллик урушни бир соат ичида тугатиш ақлга сиғмайди. Бизнинг фикримизча бу урушнинг сабаби муҳокама қилиниши ва кейин якуний оташкесим ўрнатилиши лозим деб  айтди.

Қатардаги Толибон сиёсий идораси наттоғи шунингдек, Афғонистон ҳукумати билан низо-  ихтилофларни ҳал этишни таъкидлаб, Толибонлар мамлакатда ислом ҳукуматини ўрнатмоқчи бўлганини қўшимча қилди.

Айни пайтда, кеча Толибон гуруҳи делегацияси билан Кобул ҳукуматининг музокарачилар делегацияси наттоғи Нодир Нодирий  Қатарнинг Доха шаҳрида ўтказилган музокараларнинг 5 чи кунида музокаралар кун тартиби якунланмоқда ва иккила делегация кўп масалалар борасида келиша олишган деб аниқлик киритди.

Нодир Нодирий шунингдек, ушбу музокаралар керакли натижаларга эришгунга қадар давом этади деб таъкидлади.

Афғонистон ҳукумати ва Толибон гуруҳи бу музокаралар жараёнида оташкесим ўрнатиш, мамлакатнинг келажакдаги сиёсий тизими, ҳокимият тақсимоти ва Толибон гуруҳини хавфсизлик кучларига қандай қўшилиш масалаларини муҳокама қилишлари кутилмоқда.

Ёрлиқ