сентябр 19, 2020 10:57 Asia/Tashkent
  • Европа тройкаси: Эронга қарши санкцияларни тиклашга қаратилган ҳар қандай уриниш қонуний кучга эга эмас

Британия,Германия ва Франция давлатлари АҚШ давлатининг Эронга қарши БМТ санкцяларини тиклаш бўйича ҳаракатларини яна бир бор рад этишди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича,Британия, Германия ва Франция давлатлари жума куни БМТ Хавфсизлик кенгашига йўллаган мактубида,  Эронга қарши санкцияларни тўхтатиш 20 сентябрдан кейин ҳам давом этишини айтиб, Эронга қарши санкцияларни қайта тиклаш бўйича ҳар қандай қарор ёки ҳаракат қонуний кучга эга бўлмайди дея изоҳладилар.

Европа тройкаси яъне Британия, Германия ва Франция ушбу мактубида Эрон билан ядровий келишувга риоя қилишларини таъкидлашди.

АҚШ давлати Эронга қарши қурол эмбаргосини узайтириш учун БМТга таклиф қилганг резолюциясини натижасиз қолгани  ҳамда Халқаро ядровий келишувдан бирёқлама равишда чиққанига қарамай, Эронга қарши БМТ санкцияларини қайтариш учун фақат Халқаро ядровий келишвга аъзо давлатлар ундан фойдаланиши мумкин бўлган, санкцияларни автоматик равишда қайтариш мехназимидан фойдаланишга уринмоқда.

 Шу муносабатда, 20 август куни АҚШ БМТ Хавфсизлик кнегашига қилган мурожаатида Эронни Халқаро ядровий келишувнинг асосий моддасини бузишда айблаб,  2020 йил 20  сентяридан бошлаб Эронга қарши санкцияларни автоматик равишда қайтаришни даъво қилди.

Аммо унинг ушбу даъволари БМТ Хавфсизлик кенгаши томонидан рад этилди.

 

Ёрлиқ

Шарҳ